Машарипов деярли бир ойга сафдан чиқди
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалоллиддин Машарипов қанча вақт ўйнай олмаслиги маълум бўлди.
31 ёшли футболчи камида 4 ҳафтани ўтказиб юборади ва шундан сўнг тикланиш машқларини бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, Машарипов «Истиқлол» сафида Эрон чемпионати 16-тури доирасидаги «Шамс Азар Қазвин»га (0:1) қарши баҳсда жароҳат олган ва уни замбилда олиб чиқиб кетишганди.
Маълумот учун, яримҳимоячи бу мавсумда Эрон чемпионатида 15 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва яна бир голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар