22.01.2025 14:28
2032
Теглар
Кейлор Навас Мессининг болаликдаги клубига ўтди

«Нюэллс Олд Бойз» Кейлор Навас билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

38 ёшли дарвозабон Аргентина клуби билан 2025 йил 31 декабргача мўлжалланган шартнома имзолади.

Аввалроқ «Реал»да ўйнаган коста-рикалик дарвозабон ўтган ёздан бери, яъни «ПСЖ»дан кетганидан буён эркин агент бўлиб турганди.

Хабар қилинишича, Навас трансфер олдидан ўша ерда туғилган ва фаолиятини «қизил-қоралар» академиясида бошлаган «Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Мессидан Росарио шаҳри ҳамда «Нюэллс Олд Бойз» ҳақида сўраган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар