22.01.2025 16:06
11868
Теглар
«Бу трансфердан жуда хурсандман, у бу ерда узоқ йиллар давомида ўйнайди». Гвардиола Ҳусановнинг инглиз тилини тезроқ ўрганишини истамоқда

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола илк бор Абдуқодир Ҳусановнинг трансфери ҳақида гапирди.

Испаниялик мураббий Чемпионлар лигаси доирасидаги «ПСЖ»га қарши Парижда ўтадиган учрашув олдидан ўзбекистонлик ҳимоячининг трансфери ҳақида фикрини билдириб, Ҳусановнинг ҳали ёш экани ва Манчестер клубида узоқ йиллар давомида тўп суришини айтди.

«Манчестер Сити» оиласида уни мамнуният билан қарши олдик ва бу трансфердан жуда ҳам хурсандман. У жуда ёш ўйинчи, шу боис клубимизда узоқ йиллар давомида ўйнайди. Ҳусанов Францияда ўйнади, у жисмоний жиҳатдан жуда ҳам кучли ўйинчи. Умид қиламанки, у инглиз тилини тезроқ ўрганади», - дейди Пеп Гвардиола.

Маълумот учун, «Манчестер Сити» 20 ёшли ўзбекистонлик ҳимоячини 40 миллион евро эвазига «Ланс»дан сотиб олди. Ҳусанов 21 январ кунидан янги жамоаси сафида машғулотларга киришди. У ЕЧЛ гуруҳ босқичида «ПСЖ»га қарши бугун, 22 январ оқшомида бўлиб ўтадиган учрашув учун қайдномадан ўрин ололмайди. АПЛ доирасида «Челси»га қарши учрашувда эса дебютини ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар