22.01.2025 14:02
1365
Теглар
«Боруссия Д» Нури Шаҳинни истеъфога чиқарди

Нури Шаҳин «Боруссия» бош мураббийлигидан озод этилди. Бу ҳақда немис клуби матбуот хизмати хабар берди.

Sky Sport хабарига кўра, туркиялик мутахассисга истеъфо ҳақда кечаси Болониядаги меҳмонхонада, жамоа Чемпионлар Лигаси ўйинини (1:2) ютқазганидан сўнг маълум қилинган.

«Боруссия» Германия чемпионатида 10-ўринда, ЕЧЛда эса 13-поғонада бормоқда. Жамоа барча турнирларда қаторасига 4 та мағлубиятга учради.

Шаҳин ўтган ёзда жамоа бош мураббийига айланганди. У дортмундликлар билан 27 ўйинда 12 ғалаба, 11 мағлубият ва 4 дуранг қайд этди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар