VAR Ла Лигада ишлай бошлаганидан бери «Реал»нинг 32 голи бекор қилинган. Мадрид клуби — бу борада катта фарқ билан етакчи
VAR жорий этилгандан бери Ла Лигада голлари энг кўп бекор қилинган клуб «Реал»дир.
20-турдаги «Лас-Палмас»га қарши ўйинда (4:1) бош ҳакам Алехандро Кинтеро видеотакрорларни кўриб, Мадрид клубининг 3 та голини бекор қилди — Килиан Мбаппе, Жуде Беллингҳэм ва Федерико Валверденинг голлари офсайд туфайли ҳисобланмади.
VAR Ла Лигада ишлай бошлаганидан бери «Реал»нинг жами 32 та голи бекор қилинган, бу — чемпионатда энг юқори кўрсаткич.
Бу борада 2-ўринга 18 та голи бекор қилинган «Севиля» жойлашган бўлса, 3-ўринни 17 та голи ҳисобланмаган «Атлетико» эгаллаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар