«Севиля» жаҳон чемпионини «Ривер Плейт»га сотди
«Севиля» Гонсало Монтиэлни «Ривер Плейт»га сотди.
Аргентина миллий жамоаси билан ЖЧ-2022 ғолиби бўлган ҳимоячи «Севиля» сафида 81 ўйин ўтказиб, 2023 йил Европа Лигасини ютган.
Маrca хабарига кўра, «Ривер Плейт» 28 ёшли футболчи учун 4,5+0,5 млн евро тўлайди.
Бу мавсумда Монтиэл Ла Лигада 6 та баҳсда майдонга тушиб, 1 бор сариқ карточка олганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар