21.01.2025 19:31
3150
Теглар
Расман: ЎФА президенти вазифалари Равшан Эрматов зиммасига юклатилди 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташкилот президенти зиммасидаги вазифалар ЎФА биринчи вице-президенти зиммасига юклатилганини эълон қилди.

«22 феврал куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари сайлов Конгресси бўлиб ўтади. Ассоциация низомига биноан, Конгресс ўтказилгунга қадар ЎФА президенти вазифалари ЎФА биринчи вице-президенти зиммасига юклатилади», - дейилади ташкилот хабарида.

ОФК расмий сайти маълумотларига кўра, Равшан Эрматов ЎФА президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилинган.

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаевнинг ёзишича, ЎФА Равшан Эрматов ташкилот президенти вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида Осиё Футбол Конфедерациясини расман хабардор қилган. 

«Кўринишдан, Абдусалом Азизов истеъфога чиққан», - дея ёзилади мутахассиснинг «Футболиум» каналида.

Маълумот ўрнида, Азизов 2017 йил январ–сентябр ойларида ички ишлар вазири, 2017 йил сентябрдан 2019 йил февралгача мудофаа вазири лавозимларида фаолият юритган, шундан кейин беш йил давомида Давлат хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган, 2024 йил ноябр ойи охирида Комил Алламжоновга суиқасд бўйича иш доирасида ишдан олинганди. Декабрда эса Азизов Русланбек Давлетовнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар