21.01.2025 23:11
1645
Теглар
Остон Ўрунов «Зоб Оҳан»га қарши ўйинда 27-дақиқада жароҳат олиб майдонни тарк этди

Эрон Про лигаси 16-тури доирасида «Персеполис» «Зоб Оҳан» жамоаси меҳмони бўлди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Остон Ўрунов 27-дақиқада оёғидан жароҳат олиб, ерга ётиб олди. Шифоколар футболчини алмаштириш кераклиги ҳақида ишора қилгач, у майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Учрашувда ҳисоб очилмади ва «Персеполис» 30 очко билан 4-ўринга тушди.

Ўткир Юсупов дарвозасини қўриқлаётган «Фулад» эса «Нассажи Мозандарон»ни мағлуб этди – 1:0. Шу тариқа, «Фулад» 31 очко билан 3-ўринга кўтарилди. Машарипов тўп сураётган «Истиқлол» 18 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Аввалроқ, Жалолиддин Машарипов ҳам «Истиқлол» сафида жароҳат олиб майдонни эрта тарк этганди.

Эрон Про лигаси. 16-тур

Зоб Оҳан – Персеполис – 0:0

Фулад – Нассажи Мозандарон – 1:0.

 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар