21.01.2025 16:12
1529
«Манчестер Сити» Витор Рейс трансферини эълон қилди

«Манчестер Сити» клуби қишки трансфер ойнасидаги иккинчи трансферини ҳам расман эълон қилди.

Бразилиялик Витор Рейс «Палмейрас»дан 35 млн евро эвазига «Сити»га кўчиб ўтди. 18 ёшли ҳимоячи билан 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланди. 

Инсайдер Жанлука Ди Марциога кўра, Бразилия клуби Рейсни ёзга қадар ўз таркибида олиб қолмоқчи бўлган, аммо инглиз клуби рад жавоб берган.

Аввалроқ, «Сити» Абдуқодир Ҳусановни ҳам 40 млн евро эвазига «Ланс»дан трансфер қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар