21.01.2025 10:24
13434
Теглар
«ЕЧЛни ютиш — дунёдаги энг қийин вазифалардан бири». Флик турнир фаворитини айтди

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик ЕЧЛ 7-туридан ўрин олган «Бенфика» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлиш — дунёдаги энг қийин вазифалардан бири. Бизда ҳаммаси яхши кетмоқда, аммо бошқа жамоаларда ҳам шундай. Биз ҳар учала турнирда ҳам курашяпмиз, чемпионатда ўзимизни яхшилашимиз керак. Ўйинимиздан фахрланаман. «Хетафе»га қарши яхши ўйнадик, аммо улар — оғир рақиб.

«Бенфика» — жуда яхши ўйнайдиган жамоа, Ди Мария — менинг севимли футболчиларимдан бири. Уларнинг ўйинларини томоша қилиш жуда қизиқ. 

Бруну Лаже (рақиб устози) «Барса»ни турнир фаворитларидан бири деб атади? У ҳақ ёки ноҳақлигини келажак кўрсатади. Албатта, бу — бизнинг мақсадларимиздан бири. Бу — энг қийин мусобақалардан бири. Мен ҳозирда «Ливерпул»ни кузатиб боряпман ва улар ҳар бир ўйинда жуда яхши ўйнашяти, ажойиб ишлашяпти. Айни дамда бу жамоа — мен учун турнир фаворитларидан бири», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Diario Sport. 

«Бенфика» — «Барселона» баҳси бугун, 21 январ куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар