Хаби Алонсо «Реал»га мураббий сифатида қайтиши эҳтимоли ҳақида гапирди.
Аввалроқ Карло Анчелотти мавсум охирида натижадан қатъи назар, «Реал»ни тарк этишга қарор қилгани, гўёки у клубдаги фаолияти якунланганини ҳис қилгани ҳақида хабар берилганди. «Байер»ни бошқараётган Алонсо италиялик мутахассиснинг ўрнига асосий номзод саналади.
– «Реал»ми ёки «Байер»да яна бир мавсум?
— Ҳеч нарса дея олмайман. Бу — мавсумнинг энг қизғин палласи ва барча клубларнинг олдига катта мақсадлар қўйилган. Мен ҳам мақсадларимизга эришиш ҳақида ўйлаяпман. «Атлетико» билан ўйин ҳар икки жамоа учун жуда муҳим, бор этиборимни шунга қаратганман.
— «Реал» ва унинг мухлислари сизни яхши кўришади.
— Вақт ўтади, лекин меҳр қолади — бу муносабатлар унутилмас. Мен буни қадрлайман, алоқа жуда кучли. Бу мен учун футболчи сифатида жуда ёқимли босқич бўлди. Кескин йиллар. Биз хоҳлаган нарсага эришишимиз қийин бўлди, лекин бунга эришдик ва муваффақиятимиз узоқ вақтга чўзилди.
– «Реал» ҳақидаги саволларга қандай қарайсиз?
— Бундай саволларга тайёргарлик кўрмадим, лекин улар мени безовта қилмайди ёки ажаблантирмайди.
Мен фақат «Атлетико» билан ўйин ҳақида ўйлаяпман, бунга тайёрман ва менда етарлича куч бор, — деди Алонсо Чемпионлар Лигаси 7-тури олдидан.
«Атлетико» — «Байер» ўйини бугун, 21 январ куни ўтказилади.