20.01.2025 15:51
1285
Теглар
«МЮ» Антонини «Бетис»га ижарага берди

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Антони фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, инглиз клуби бразилиялик яримҳимоячини мавсум якунига қадар ижарага бериш бўйича «Бетис» билан келишувга эришган. Антони ярим йилни Испания клубида ўтказади. Ёзда эса яна «Юнайтед»га қайтади.

Маълумот учун, 24 ёшли вингер жорий мавсум АПЛда 8 ўйинда майдонга тушиб, самарадорлик қайд этмаган.

Аввалроқ, Антонининг йиллик маоши 12 млн еврони ташкил этиши, испан клуби эса маошнинг бир қисмини «МЮ» тўлашини сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Эслатиб ўтамиз, Антони 2022 йилнинг ёзида 85 млн евро эвазига «Аякс»дан «МЮ»га трансфер қилинган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар