Машарипов «Истиқлол» сафида жароҳат олиб, майдонни замбилда тарк этди
Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Жалолиддин Машарипов жароҳат олди.
Эрон Про лигаси доирасида «Истиқлол»нинг «Шамс Азар»га қарши ўйинида асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик футболчи 5-дақиқадаёқ жароҳат олиб, майдонни замбилда тарк этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнига Амирали Содиғий майдонга тушди.
Ҳозирча футболчининг жароҳати ҳақида расмий маълумот берилмаган. Тиббий текширувдан кейин жароҳатнинг қай даража жиддийлиги маълум бўлади.
Маълумот учун, Машарипов жорий мавсум Эрон Про лигасида 15 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар