20.01.2025 12:20
2577
Гвардиола 6:0дан сўнг: «3 очкодан ва жадвалда юқорилаганимиздан хурсандман, чунки бу мавсумда ЕЧЛга чиқиш ҳам қийин бўлади»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 22-туридан ўрин олган «Ипсвич»га (6:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жуда мамнунмиз. Сўнгги 10 йилликда, охирги бир неча йил ичида бу жамоани белгилаб берган кўп нарсаларни қайтара олдик. Футболчилар учун хурсандман, улар бунга лойиқ. Улар учун осон бўлмади, лекин биз бу йўлда бизнинг йўналишимизни белгилаб берган ва натижалар келтиган баъзи нарсаларни қайтардик.

Ғалабадан, 3 очкодан ва жадвалда бироз юқорига кўтарилганимиздан жуда мамнунман, чунки бу мавсум Чемпионлар Лигасига чиқиш ҳам қийин бўлади», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар