«Бунёдкор» Илёс Зейтуллаев билан 2 йиллик шартнома имзолади
Ўтган мавсум «Бунёдкор» мураббийлар штабида иш бошлаган, қисқа вақт ичида мухлислар меҳрини ва ишончини қозонган мутахассис Илёс Зейтуллаев «Бунёдкор» бош мураббийига айланди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, шу кунларда Белгияда Про лицензияси курсларида таҳсил олаётган Илёс Бекирович сафар олдидан жамоа билан икки йилга мўлжалланган шартнома имзолаган.
«Илёс Бекирович ва унинг мураббийлар штабига 2025 йилги мавсумда ғалабалар тилаб қоламиз. Умид қиламизки, «қалдирғочларимиз» янги мавсумни кўтаринки руҳда ўтказади ва ўз мухлисларини хурсанд қилади!», - дея ёзади клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» ўтган мавсум Суперлигада 10-ўринни қўлга киритганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар