21.01.2025 01:45
14357
Теглар
«Барселона» Рэшфорднинг ижараси бўйича келишувга эришди, аммо Каталония клуби кимнидир сотиши керак

«Барселона» ва Маркус Рэшфорд трансфер борасида келишиб олишди.

Каталония клуби англиялик 27 ёшли ҳужумчини «Манчестер Юнайтед»дан 30 июнгача ижарага олишга тайёр.

Бироқ «Барса» учун муаммо — Маркуснинг йиллик 18 млн евро маоши. 6 ойлик ижара бўлса, «кўк-анорранглилар» футболчига 9 млн евро тўлашлари керак. Эҳтимол, Рэшфорднинг маошининг бир қисми «МЮ» томонидан қопланиши ҳам мумкин, деб хабар беради Diario Sport. 

Аммо шунга қарамай, «Барселона» Ла Лиганинг молиявий фэйр-плей қоидаларига риоя қилиши ва ҳужумчини рўйхатдан ўтказиш учун маошлардан жой ажратиши керак. Шундай қилиб, клуб кимнидир сотиши керак.

Оскар Мингесанинг «Селта»дан «Астон Вилла»га (50% ҳуқуқлар «Барса»га тегишли) ўтиши даргумон, чунки инглизлар бу позиция учун аллақачон футболчи сотиб олишган. Мураббий Ҳанси Фликнинг режаларига кирмайдиган Ансу Фати эса жамоани тарк этиш ниятида эмас.

Айни дамда ҳимоячи Эрик Гарсияда жамоани тарк этиш учун энг реал имконият бор. «Жирона» унинг учун 7+3 млн евро тўлашга тайёр. Бу трансфер «Барса»га нафақат даромад келтиради, балки футболчининг маошидан 6 млн евро тежайди. Бу Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун етарли бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар