«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 20-туридан ўрин олган «Лас-Палмас»га (4:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Охирги кунларда «Реал» жуда ёмон ўйнаяпти, деган гапларни эшитдим, лекин мен жадвалда пешқадамлик қилаётганимизни кўраман. Нима нотўғри кетаётганини аниқлаш учун кузатишни давом эттираман.
Биз энг зўр футбол ўйнаяпмиз, деб айтмоқчи эмасман, лекин жуда ёмон ҳам ўйнамаяпмиз... Бир ҳафта олдин улар мендан жамоа керакли даражада ишламаяпти, деб сўрашди. Гоҳида яхшироқ, гоҳ ёмонроқ...
Лекин мен фантастик футбол ўйнайдиган супер жамоаларни кўрмаяпман. Биз ўз ихтиёримиздаги футболчиларнинг хусусиятларига қараб ўйнашга ҳаракат қиламиз.
Мбаппе? У — дунёнинг энг яхши марказий ҳужумчиси. Илгари уни марказга ёки қанотга қўйиш яхшилиги борасида шубҳалар бор эди. Килиан — ажойиб ҳужумчи. У марказда жуда яхши, ҳатто қанотдагидан ҳам яхшироқ.
Унинг ўз «қўриқчи»сидан ажралиб чиқиш қобилияти ўзига хос ва бу ҳудудда у вазиятдан максимал даражада фойдаланади», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.