20.01.2025 21:19
2272
Теглар
Алан Ширер: «МЮ» тен Ҳаг давридагидан кўра ёмонроқ ўйнамоқда, улар Аморим услубида ўйнашга қодир эмас»

Англиялик собиқ ҳужумчи, ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Алан Ширер «Манчестер Юнайтед»нинг инқирози ҳақида фикрини билдирди.

Ширернинг фикрича, «МЮ» ҳозирда ўйин жиҳатдан Эрик тен Ҳаг бошқарувидаги даврдан ҳам ёмонроқ вазиятга тушган.

«Манчестер Юнайтед» тен Ҳаг давридагидан кўра ёмонроқ ўйин кўрсатяпти. Янги мураббий Рубен Аморим эса жамоани ўз услубида ўйнатмоқчи. Аммо футболчилар у талаб қилган услубда ўйнай олмаяпти, улар бу мураббийнинг услубида ўйнашга қодир эмаслиги кўриниб турибди», – деди Ширер The Rest is Football подкастида.

Маълумот учун, «МЮ» 22-турдан кейин 26 очко жамғариб, 13-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар