«Зенит» «Америка қироли» мукофоти соҳиби Луис Энрикени сотиб олади
Луис Энрике Андре «Зенит»га ўтади.
Санкт-Петербург клуби «Ботафого» билан 24 ёшли вингерни 35 млн еврога сотиб олиш бўйича оғзаки келишувга эришди, деб хабар беради Фабрицио Романо.
Ушбу трансфер Бразилия клуби тарихидаги энг қиммат сотув бўлади.
Энрике «Ботафого» сафида 55 та ўйинда 12 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган. У Бразилия миллий жамоаси сафида 6 та баҳсда 2 та гол уриб, 1 та голга ассистентлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Энрике ўтган мавсумда жамоаси билан Либертадорес Кубогини ютди ва Бразилия чемпионлигига эришди, ўзи эса Мессини ортда қолдириб «Америка қироли» совринини қўлга киритди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар