19.01.2025 09:36
1422
Теглар
Слот: «Ливерпул» ўзи муносиб бўлган ғалабани ололмасликка яқин эди. Дарвин каби футболчимиз борлиги жуда яхши»

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот АПЛ 22-туридан ўрин олган «Брентфорд»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Мавсум давомида сизда шундай лаҳзалар бўлишига умид қиласиз. Биз «МЮ» (2:2), «Форест» (1:1), «Фулҳэм»га (2:2) қарши ўйинларда ҳам якунда гол уриб, ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Бугун уддаладик. Сўнгги дақиқаларда гол уришга муваффақ бўлдик.

Биз ўзимиз муносиб бўлган ғалабани ололмасликка яқин эдик. Сешанба куни «Ноттингҳэм» билан  ўйинда бўлгани каби кўплаб вазиятлар яратдик, аммо ғалабасиз қолишга яқин эдик. Лекин якунда гол урдик ва ўйин охирида ғалаба қозондик, бу — энг қувонарлиси. Ўйин муҳим эди.

Дарвин Нунес (қўшиб берилган вақтда дублга эришди) майдонга тушганда доим ўйинга катта таъсир кўрсатади. У энергия ва қувват келтиради. Аксарият ўйинларда биз охирги ярим соатни рақиб жарима майдончасида ўтказамиз, ўйинни назорат қиламиз ва бунда Дарвин энг яхшисидир. Биринчи ярим соатда ўйин очиқ бўлади, якунда биз устунлик қиламиз. Бизда Нунес каби ҳужумчи борлиги жуда яхши.

Мен шунчаки натижага қарамайман. Биз кўплаб вазиятлар яратдик ва гол урдик. Ўйинимиздан мамнун бўлдим. «Брентфорд» жанг қилди, уларда яхши ўйинчилар ва яхши ўйин режаси бор. Бу ажойиб шоу бўлди — «Ливерпул» билан ҳар сафар бўлгани каби», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар