Романо: «МЮ» Антонини «Бетис»га ижарага берди
«Манчестер Юнайтед» вингери Антони «Бетис»га ижара асосида ўтишга яқин турибди.
Инглиз клуби келишувнинг якуний деталларини муҳокама қилмоқда. Шартномада сотиб олиш варианти бўлмайди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «МЮ» бразилиялик футболчининг маошининг бир қисмини қоплайди.
Премер-лиганинг ушбу мавсумида Антони 7 та ўйин ўтказиб, бирорта гол урмади.
Эслатиб ўтамиз, 24 ёшли футболчи «МЮ»га 2022 йил ёзида «Аякс»дан 95 млн евро эвазига ўтганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар