19.01.2025 14:35
1681
Теглар
«Брентфорд» устози: «Ливерпул» «Сити» ва «Арсенал»дан бир бош устун. Бу — АПЛ ва дунёнинг энг кучли жамоаси»

«Брентфорд» бош мураббийи Томас Франк «Ливерпул»нинг имкониятларини юқори баҳолади. 

Даниялик мутахассиснинг жамоаси АПЛ 22-турида Мерсисайд клубига мағлуб бўлди — 0:2.

«Биз «Манчестер Сити», «Арсенал» ва энди «Ливерпул» билан ўйнадик. Менимча, мерсисайдликлар бу икки жамоадан бир бош устун. 

Бу — мукаммал жамоа, уларнинг иш етикаси ва ўйинчиларнинг ортга қайтиши ажойиб. Улар барча жабҳаларда жуда зўр. Олдинда эса жуда хавфли. Улар жуда-жуда яхши. 

Бу — Премер-лига ва дунёнинг энг яхши жамоаси. «Ливерпул» — АПЛда катта фарқ билан фаворит», — дея Франкнинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар