«Реал» – IFFHS талқинига кўра 2024 йилнинг энг яхши клуби
Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) 2024 йилнинг энг яхши клубини эълон қилди.
IFFHS талқинига кўра, «Реал» 2024 йилнинг энг яхши клублари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Карло Анчелотти бошчилигидаги жамоа 700 клубни ўз ичига олган рўйхатнинг пешқадами бўлди. Бу ҳақда «Реал» ўз сайтида маълум қилди.
Қайд этиш жоиз, Мадрид жамоаси IFFHS талқинига кўра бешинчи марта энг яхши клуб деб топилди. Бунгача ҳам ушбу соврин 2000, 2002, 2014 ва 2017 йилларда клуб томонидан қўлга киритилган.
Маълумот учун, 2024 йилда «Реал» 5 та совринни қўлга киритди: Чемпионлар Лигаси, Ла Лига, Испания Суперкубоги, УЕФА Суперкубоги ва Қитъалараро кубок.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар