18.01.2025 11:07
2448
Теглар
Мотта Камбьязонинг «Юве»дан «Ман Сити»га ўтиши ҳақида: «Раҳбариятдан ҳеч кимни сотмасликни сўраганман, аммо улар сотишмоқда»

Тиаго Мотта жамоа ҳимоячиси Андреа Камбязонинг «Ювентус»дан кетиши мумкинлигидан мамнун эмас.

«Манчестер Сити» ушбу ҳимоячи учун 70 миллион евро таклиф қилиши мумкин.

«Камбязони йўқотиш мен учун қанчалик оғир бўларди? Трансферлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман ва бу масалада қўшимча қилиш ниятим ҳам йўқ. Камбязо яхши ҳолатда ва эртага майдонга тушади, бу аниқ.

«Ҳа, клуб раҳбариятидан ҳеч кимни сотмасликни сўраганман. Аммо улар сотишмоқда», дейди «Юве» бош мураббийи.

Маълумот учун, италиялик 24 ёшли ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсдан кейин январ ойида «Сити» сотиб олаётган 3-ҳимоячи бўлиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар