18.01.2025 14:52
10468
Теглар
Мирзаҳаким Тўхтамирзаев — Ҳусановнинг «Сити»га ўтаётгани ва унинг у ерда ўзини кўрсатиши қанчалик муҳимлиги ҳақида

Таниқли футбол шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»га ўтаётгани, унинг Гвардиола қўл остида ўзини кўрсташи қанчалик муҳимлиги ва Ўзбекистон ёшлар жамоаларига эътиборни кучайтириш нега зарурлиги ҳақида фикр билдирди.

«Ҳусановнинг «Сити»га ўтаётгани Ўзбекистонда ҳам истеъдодлар борлигини яна бир бор тасдиқлаябди. Абдуқодир бу жамоада ўзини кўрсатишини жуда-жуда хоҳлардим. Чунки бу унинг нафақат ўзига, балки юртимизда ўсиб келаётган ёш авлодга ҳам катта эшиклар очилишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар жамоаларига эътиборни кучайтиришимиз зарур. Улар қитъа миқёсидаги турнирлада муваффақият қозониб, жаҳон чемпионатига чиқишса ва у ерда ўзларини кўрсата олишса, эшиклар янада каттароқ очилади. Ана ўшанда йигитларимизнинг манаман деган клубларда асосий таркибда ўйнаб юрганидан фахрланамиз.

Абдуқодир Беларусда 18 ёшга тўлишидан олдин маълум муддат фақат машғулотларда қатнашиб юрган. Ёши етганидан сўнг катталар ўртасидаги чемпионатда («Энергетик-БГУ» сафида) асосий таркиб етакчиларидан бирига айланди. У шунинг учун миллий жамоада ўзини кўрсатди, «Ланс»га ўтганида ҳам захира ўриндиғига михланиб қолмади. Ҳусанов ишлашни яхши кўриши, интизомлилиги, масъулиятни ҳис қилиши ва чўққиларни забт этишдан қўрқмаслиги билан ажралиб турадиган йигит.

Кўпчилик уни «Ланс»га борганида бу ҳали ёш йигит, кимдир жароҳат олса ёки дисквалификация қилинсагина ўйнайди деганди. Бошланишида шундай бўлди ҳам. «Сити»да унга қачон имконият берилишини ҳеч ким билмайди, аммо имконият берилса, Ҳусанов ўзини кўрсата олади деб ўйлайман. Яратганни ўзи жароҳатлардан асрасин. Абдуқодир худо хоҳласа «Манчестер Сити»да ҳаммамизни хурсанд қиладиган ўйинларни кўрсатади», — дейди Мирзаҳаким Тўхтамирзаев Tribuna.uz мухбири билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар