18.01.2025 20:21
3201
Теглар
АПЛ. «Борнмут» «Нюкасл»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Ҳау жамоасининг 6 ўйинлик ғалабали сериясига чек қўйди

Премьер-лига 22-турига келиб «Нюкасл»нинг 6 ўйинлик ғалабали сериясига барҳам берилди.

Эдди Ҳау шогирдлари ўз майдонида мураббийнинг собиқ клуби «Борнмут» томонидан йирик ҳисобда мағлуб этилди – 1:4. Шу куни меҳмонлар сафида Клюйверт ҳет-трикка эришди.

Шу тариқа, нюкаслликларнинг АПЛдаги 6 ўйинлик ғалабали серияси бузилди. Шу билан бирга жамоа форварди Александр Исакнинг 8 ўйинлик голли сериясига нуқта қўйилди ва у Вардининг рекордини такрорлай олмади. 

«Нюкасл» 38 очко билан 4-ўринда бормоқда, «Борнмут» 37 очко билан 6-ўриндан жой олган.

АПЛ. 22-тур
Нюкасл – Борнмут 1:4 

Голлар: 0:1 – 6 Клюйверт, 1:1 – 25 Бруно Гимараэс, 1:2 – 44 Клюйверт, 1:3 – 90+2 Клюйверт, 1:4 – 90+6 Керкез.
Нюкасл – Дубравка, Холл (Триппьер, 66), Берн, Ботман (Шер, 46), Ливраменто, Жоэлинтон, Тонали, Бруно Гимараэс (Осула, 90+1), Гордон, Мерфи (Уиллок, 66), Исак.
Борнмут – Аррисабалага, Керкез, Хейсен, Забарный, Кук, Кристи, Адамс, Семеньо, Клюйверт (Уинтерберн, 90+7), Брукс (Джеббисон, 82), Уаттара (Рис-Доттин, 90+7).
Огоҳлантиришлар: Адамс (45+5), Жоэлинтон (45+5), Клюйверт (45+6), Кристи (70), Уаттара (77), Жеббисон (90+3), Керкез (90+7).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар