Тедеско Белгия миллий жамоасидан истеъфога чиқарилди
Белгия миллий жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш бўлди.
Мамлакат футбол ассоциацияси расмий сайти хабарига кўра, миллий жамоа бош мураббийи Доменико Тедеско истеъфога чиқарилган.
«Сўнгги икки йилдаги ҳамкорлик учун раҳмат, Доменико! Кейинги фаолиятингга омад тилаймиз» – дейилади Белгия миллий жамоаси баёнотида. Томонлар амалдаги келишувни бекор қилган.
39 ёшли италиялик мутахассис 2023 йилнинг 8 февралида Белгия миллий жамоаси бош мураббийи сифатида 2026 йилга қадар шартнома имзолаганди. Унинг қўл остида жамоа 24 ўйинда 12 ғалаба, 6 дуранг қайд этиб, 6 марта мағлуб бўлди.
Аввалроқ, жамоага Руди Гарсия ёки Тиерри Анри мураббийлик қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар