«МЮ» Гарначони «Наполи»га 50 миллион еврога сотмади. «Бавария», «Ювентус» ва «Челси» ҳам футболчига даъвогар
«Манчестер Юнайтед» Гарначони жамоада сақлаб қолишни истаётган бўлса-да, молиявий фэйр плей талаблари сабабли яхши таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
ESPN хабарига кўра, «Наполи» Алехандро Гарначо бўйича таклифини 50 миллион еврогача кўтарган, аммо «Манчестер Юнайтед» бу таклифни рад этган. АПЛ клуби аргентиналик вингер учун кўпроқ маблағ сўрамоқда.
Қайд этилишича, 20 ёшли футболчига «Бавария», «Челси» ва «Ювентус» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар