«Милан» клуби «Манчестер Сити» ҳимоячиси Кайл Уокер билан келишувга эришишга яқин.
L’Equipe хабарига кўра, «Милан» раҳбарияти «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордни ижарага олиш бўйича музокарани тўхтатган. Бунга футболчининг маоши катталиги сабаб сифатида келтирилмоқда.
Қолаверса, италян клуби бу мавсумда фақат бир нафар инглиз футболчисини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эгалиги учун «Юнайтед» форварди ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Кайл Уокер ўртасида танлов қилишга мажбур бўлган. Якунда клуб Кайл Уокерни таклиф этишга қарор қилган.
«Сити» билан хайрлашиш арафасида турган Уокер «Милан» сафига эркин агент сифатида ёки ижара асосида келиб қўшилади. Инсайдер Фабрицио Романога кўра, англиялик 34 ёшли ҳимоячининг вакиллари Италия клуби раҳбарияти билан музокарани ижобий якунлаш арафасида турибди.