17.01.2025 19:11
5408
Теглар
Хвича «ПСЖ»да тиббий кўрикдан ўтди. Футболчининг маоши 5 бараварга ошади

Хвича Кварацхелия «ПСЖ» жамоаси билан шартнома имзолаш учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди.

Le Parisien хабарига кўра, грузиялик вингер Парижга етиб келиб, бугун 17 январ куни тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган.

Парижликлар «Наполи»га грузиялик футболчи учун 70 миллион евро трансфер пули тўлайди. Қайд этилишича, ушбу маблағ маълум давр ичида учга бўлиб тўланади.

Кварацхелиянинг Италиядаги маоши солиқлардан ташқари 1,8 миллион еврони ташкил қилган бўлса, у Францияда бу қийматдан 5 баравар кўп маош олади. «ПСЖ» билан янги келишув 2029 йилгача имзоланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар