«Андижон» клуби ОЧЛ ва Суперлига баҳсларига Тожикистонда тайёргарлик кўрмоқда. Жамоа таркибдаги ўзгаришлар ҳақида маълум қилинди.
«Андижон» жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилган яна икки нафар футболчилар – Владимир Бубаня ва Илдар Маматказин билан ҳам шартнома якунлангани сабабли дўстона равишда хайрлашилди. Улар жамоамизнинг сардорлари сифатида ўзларидан ёрқин таассурот қолдира олдилар», - дея ёзади клуб матбуот хизмати.
Маълумот учун, Бубаня «Андижон»да уч йил давомида тўп сурди. У шу вақт мобайнида 77 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голли пасни амалга оширди.
Илдар Маматказин эса фаолиятининг катта қисмини «Андижон» учун бағишлади. Катта футболга айнан «Андижон»да кириб келган ва футболчи сифатида илк қадамларини «Бургутлар»да қадам босди. У жамоамиз сафида ҳаммаси бўлиб, 132 та ўйинда майдонга тушган ва 15 та гол урган. Шунингдек, голли пасларни ҳам амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, Бубаян ўтган мавсум Суперлига рамзий жамоасидан ўрин олган эди.