«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим АПЛ 21-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон»га (3:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Охир-оқибат ҳаммаси яхши тугади. Жуда қийин ўйин. «Саутҳэмптон» чизиқлар орасида бўшлиқлар яратишда яхши ишлади. 20-рақамли футболчи (Камол Сулеймана) жуда кўп бўш ҳудудга эга бўлди ва биз уни тўхтатишда бироз қийналдик.
Аммо ўйин охирида рақиблар кучини йўқотди, бу сўнгги 30 дақиқада содир бўлди. Кейин эса биз бўш ҳудудларни топиб, ўйинни ўзгартира олдик.
Ҳали қиладиган ишларимиз кўп, деган туйғу бор. Жамоа ростдан ҳам чарчаганини ҳис қилдим. «Ливерпул» билан ўйин, «Арсенал»га қарши 120 дақиқа. Бу нафақат жисмоний чарчоқ, балки психологик ҳамдир. Аммо биз ғалаба қозондик. Келинг, худди шу руҳда давом этайлик», — дейди португалиялик мутахассис TNT Sports эфирида.