18.01.2025 03:10
5345
Теглар
А Серия. «Рома» «Женоа»дан устун келди, Шомуродов захирадан тушди

Италия чемпионатининг 21-турини бошлаб берган ўйинда «Рома» ўз майдонида «Женоа»ни мағлуб этди. 

Римликларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов собиқ жамоасига қарши баҳсда 85-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Клаудио Раниери жамоаси очколарини 27 тага етказиб, 9-ўринга кўтарилди. Генуя клуби 23 очко билан 11-поғонада қолди. 

А Серия. 21-тур

Рома — Женоа 3:1

17 январ, «Олимпико»

Голлар: Довбик (25), Эл-Шаарави (60), Леали (73, автогол) — Мазини (33).

Рома – Свилар, Ндика, Ҳуммелс (Пизилли, 76), Манчини, Анхелино, Пеллегрини (Эл Шаарави, 46), Паредес, Коне, Салемакерс (Челик, 76), Довбик (Шомуродов, 85), Дибала (Суле, 84).

Женоа – Леали, Аарон Мартин, Васкес, Бани (Сабелли, 32), де Винтер, Мазини, Френдруп, Миретти (Каса, 85), Торсбю (Эхатор, 68), Заноли (Вентурино, 68), Пинамонти.

Огоҳлантиришлар: Васкес (18), Паредес (56).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар