Романо: Омар Мармуш — «Ман Сити» футболчиси
«Манчестер Сити» ниҳоят Омар Мармушнинг трансфери борасида келишувга эришди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, «шаҳарликлар» «Айнтрахт» билан музокаралар давомида барча тафсилотларни ҳал қилишган.
Мисрлик 25 ёшли ужумчи билан 5 йиллик шартнома имзоланади. Трансфер қиймати 60 млн евро атрофида бўлади.
Аввалроқ Франкфурт клуби ушбу мавсумдаги энг яхши тўпурари учун 80 млн евро талаб қилгани хабар берилганди.
Бу мавсумда Мармуш Германия чемпионатида 17 та ўйин ўтказиб, 15 та гол урди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар