16.01.2025 18:24
4296
Теглар
«Пахтакор» бразилиялик ҳужумчи трансферини эълон қилди

Суперлига янги мавсуми ва ОЧЛ Элит баҳсларига тайёргарликни Туркияда давом эттираётган «Пахтакор» сафига яна бир бразилиялик легионер қўшилди.

Ушбу форвард 28 ёшли Жовиньо Фламарион бўлиб, у Грузиянинг «Динамо» Батуми сафида 2022 ва 2023 йилги мавсумларда мамлакат чемпионати тўпурари бўлган. Фламарион Грузия чемпионатида 139 та ўйинда майдонга тушган ва 59 та гол урган. 23 маротаба ассист қайд этган. Бир мавсум қуйи лигасида 32 та баҳсда 24 та гол урган. Россия Премьер Лигасида эса 20 та ўйин, 4 та гол.

Сўнгги мавсумни Франциянинг «Валансьен» клубида ўтказган футболчи чап қанот вингери ва марказий ҳужумчи сифатида тўп сурган.

«МДҲ футболи менга таниш. Фаолиятимнинг катта қисмини Грузияда ўтказганман. Худди ўша сермаҳсулликни «Пахтакор» сафида ҳам такрорлаш учун меҳнат қиламан ва мамлакат чемпионатида муваффақият қозониш учун ҳаракат қиламан», - деди бразилиялик футболчи.

«Жовини биз икки мавсум аввал қўлга киритишни истагандик. Жорий мавсум учун у билан келишувга эришдик. 2025 йилги мавсум ёшларимиз билан тажрибали футболчиларимизни умумлаштирамиз», - дейди Дилшод Каримов.

Маълумот учун, Жовиньо Фламарион «Пахтакор» билан шартномага имзо чекган тўртинчи легионер бўлди. Унгача клуб ироқлик Башар Ресан ва яна икки бразилиялик ўйинчилар – Жонатан Лукка ва Жонатан Луисни ўз сафига қўшиб олганди. Жамоанинг яна бир трансфери Игор Сергеев бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар