16.01.2025 12:10
2744
Теглар
МЛС клуби Неймар билан музокара олиб бормоқда ва бу жамоа «Интер Майами» эмас

Неймар фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.

«Ал Ҳилол» ҳужумчиси «Чикаго Файр» билан музокаралар олиб бормоқда, деб хабар беради Foot Mercato. 

Америка клуби 32 ёшли бразилияликни январда сотиб олмоқчи ва у билан 2 йиллик шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда. Ҳозирча ҳеч нарса келишиб олинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2023 йилнинг октябридан 2024 йилнинг октябригача тиззасидаги хочсимон пайлар узилгани учун майдонга тушмаганди. Бу мавсумда эса у бор-йўғи 2 та ўйин ўтказди — «Ал Айн» (5:4) ва «Истиқлол»га (3:0) қарши. Иккинчи ўйин охирида у яна жароҳат олди. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар