«Лестер» Кулибалини сотиб олди
«Лестер» «Парма»дан Войо Кулибалини сотиб олди.
Ҳимоячи Премер-лига клуби билан 4,5 йиллик шартнома имзолади.
Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, трансфер нархи 3 млн фунт атрофида бўлган.
Ҳимоячи шу ҳафтада ўзининг янги жамоасига қўшилади ва шанба куни бўлиб ўтадиган «Фулҳэм»га қарши ўйинга тайёргарлик кўради.
Франциялик футболчи 2021 йилдан буён «Парма» сафида тўп тепарди ва клуб сафида барча мусобақаларда 88 та ўйинда майдонга тушган.
Кулибали фаолиятини «Гавр»нинг ёшлар жамоасида бошлаган ва 2019 йил июн ойида ўзининг биринчи профессионал шартномасини имзолаган.
Бу мавсумда ҳимоячи А Серияда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар