16.01.2025 17:35
1666
Теглар
Гави Ямални жаҳоннинг тенгсиз ўйинчиси деб ҳисобламоқда: «Мессидан кейин у энг яхшиси»

«Барселона» яримҳимоячиси Гави жамоадоши Ламин Ямални эътироф этди.

Испаниялик ўйинчи ESPN мухбири билан суҳбатда Лионел Мессидан кейин Ламин Ямал жаҳоннинг энг яхши ўйинчисига айланганини айтди.

Ямал жаҳоннинг энг яхши ўйинчисими? Ҳа. Лионел Мессидан кейин у энг яхши ўйинчига айланди», - дейди «Барселона» яримҳимоячиси.

Маълумот учун, 17 ёшли испаниялик вундеркинд Ла Лига жорий мавсумида 16 ўйинда 5та гол ва 9та ассист қайд этди. ЕЧЛда эса 5 учрашувда битта гол ва 2 та ассист, Испания Суперкубогида эса 2 ўйинда 2та голга муаллифлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар