16.01.2025 16:57
992
Теглар
Артета «Арсенал» ҳақида: «Биз ҳамон чемпионлик пойгасидамиз»

Микел Артета «Арсенал» Англия Премьер-лигасида чемпионлик учун курашаётганини айтди.

«Канонирлар» АПЛ 21-турида «Тоттенҳэм»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Лондонликлар турнир жадвалида битта ўйин кўпроқ ўтказган ҳолда пешқадам «Ливерпул»дан 4 очкога ортда қолмоқда.

«Биз ҳамон чемпионлик пойгасидамиз. Ҳали курашиш мумкин бўлган совринлар кўп, бунга осонликча эришилмайди.

«Тоттенҳэм» устидан ғалаба – жамоага натижадан завқ олиш имконини берди. Энди ўйинни унутиб, кейинги баҳсга тайёргарлик кўряпмиз. Жамоамдан жуда фахрланаман, биз ажойиб ўйнадик», – деди «Арсенал» бош мураббийи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар