«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот АПЛ 21-туридан ўрин олган «Ноттингҳэм Форест» (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Алмаштиришда омадимиз келди. Биз Конатени ўйиндан олдик, гарчи у одатда стандартлар пайтида хавфли бўлса-да. Лекин биламизки, Жота гол ура оларди ва Цимикас унга ажойиб тўп узатди. Биз уларни гол уриш учун туширдик ва уларга атиги 20 сония етарли бўлди.
«Ноттингҳэм» дарвозабони (Зелс) ажойиб сейвлар қилишига тўғри келди, аммо ҳимоячилар ҳам бир неча марта зарбаларга яхши блок қўйишди. Улар деярли ҳар бир зарбани тўсиб қўйишди.
Бундан кўпроғини сўрай олмайман. Иккинчи бўлим ажойиб тарзда ўтди. Бундай кучли ҳимояланадиган рақибга қарши ўйинда бунчалик кўп вазиятлар ярата оладиган жамоа кам. Афсуски, иккинчи голни уролмадик.
Бу стадионда вазият яратиш ҳар қандай жамоа учун жуда қийин. Аммо бизда кетма-кет имкониятлар бўлди», — дея нидерлаедиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.