15.01.2025 16:45
14443
Теглар
«Реал» собиқ форварди нима учун «Барселона»ни яхши кўриб қолганини тушунтирди

«Реал» собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано нима учун «Барселона»ни яхши кўриб қолганини айтди.

«Мен «Реал»да тўп тепганман, «Барселона»да ўйнаш имконим бўлмаган. Лекин «Барса»ни яхши кўриб қолганман.

«Барса»нинг ўйин услуби мени ақлдан оздирган. Улар нафақат ғалабалар, балки футболдан қандай завқ олиш ҳақида ҳам ўйлашади: тўпга эгалик қилиш, ҳужумкор ўйин. Каталонияликлар бунинг барчасига ҳеч нарсадан қўрқмасдан дадил ёндашишади», — дея Кассанонинг сўзларини келтиради Barca Universal.

Италиялик собиқ футболчи 2006-2008 йилларда «Реал»да ўйнаган. У бу давр ичида 29 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар