15.01.2025 10:34
2112
Пеп: «Ғалабани сақлаб қололмаганимиздан хафамиз. Рақиб жарима майдончасида нотўғри қарорлар қилдик»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 21-туридан ўрин олган «Брентфорд» (2:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Бироз ҳафсаламиз пир бўлди, 2:0 ҳисобида олдинда бориб ғалабани ушлаб қололмадик ва ўйинни ўзимиз хоҳлаган натижа билан якунлай олмадик. Бугун биз майдоннинг учинчи қисмида энг яхши қарорларни қабул қилмадик.

Марказий ҳимоячилар, Родри ва бошқа кўплаб омилларнинг етишмаслигини ҳисобга олсак, биз шунчаки энг яхши ҳолатда эмасдик ва энг яхши қарорларни қабул қилмадик. Бу — нормал ҳолат. Бу стадионда ўйнаш осон эмас. Афсуски, ғалаба қозона олмадик.

Нега ғалаба қозона олмаяпмиз? Билмайман, баъзида шундай бўлиши мумкин. Биз ўйинни бироз яхшироқ назорат қилишимиз керак, аммо бугун у қадар ёмон бўлмади», — деди «шаҳарликлар» устози TNT Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар