15.01.2025 20:05
6533
Теглар
«Эмполи» Шомуродовнинг трансфери бўйича «Рома» билан музокара ўтказмоқда

Элдор Шомуродов қишки трансфер ойнасида «Рома»ни тарк этиши кутилмоқда.

SialaRoma.it сайти хабарига кўра, «Рома»нинг ўзбекистонлик ҳужумчисини «Эмполи» ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Қайд этилишича, томонлар айни дамда музокарага киришган.

Аввалроқ, римликлар бош мураббийи Клаудио Раниери Шомуродов билан хайрлашишга қарши эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Шомуродовнинг Рим клуби билан амалдаги келишуви 2026 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Унга «Эмполи»дан ташқари «Каляри» ҳам қизиқиш билдираётгани ва бу сафар ҳам ижарага олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар