«Бетис» дарвозабони Руй Силва «Спортинг»га ўтди
«Бетис» дарвозабони Руй Силва билан хайрлашди.
«Спортинг» португалиялик 30 ёшли посбонни мавсум охирида мажбурий сотиб олиш шарти билан ижарага олди. У билан ёзда 2028 йилгача шартнома имзоланади.
Маrca хабарига кўра, испан клуби 4,7 млн евро ишлаб олади, яна 1 млн евро эса бонуслар кўринишида тақдим этилади.
Бу мавсумда Силва Ла Лигада 15 ўйин ўтказиб, шулардан 5 тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар