Араухо «Барса»да қолишга рози бўлди
Роналд Араухо «Барселона»да қоладиган бўлди.
Фабрицио Романога кўра, уругвайлик ҳимоячи «Барса» билан шартномани узайтиришга рози бўлган. Музокарада клуб директори Деку фаол иштирок этган.
Шартнома шартлари яқин кунларда келишиб олиниши кутилмоқда.
Аввалроқ, 25 ёшли футболчи фаолиятини «Ювентус»да давом эттиришга яқин тургани айтилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар