16.01.2025 02:45
1276
Теглар
А Серия. «Интер» ўз уйида «Болоня» билан жанговар дуранг қайд этди

Италия чемпионатининг 19-турида «Интер» ўз майдонида «Болоня»ни қабул қилди. Беллашувда жанговар дуранг қайд этилди. Думфрис ва Мартинеснинг голларига меҳмонлардан Кастро ҳамда Ҳолм жавоб беришди. 

Амалдаги чемпион очколарини 44 тага етказиб, 2-ўринни эгаллаб турибди ва бир ўйини кўп пешқадам «Наполи»дан 3 очкога ортда қолмоқда. «Болоня» 30 очко билан 8-поғонага жойлашган. 

А Серия. 19-тур

Интер — Болоня 2:2

15 январ, «Жузеппе Меацца»

Голлар: Думфрис (19), Мартинес (45+1) — Кастро (45), Ҳолм (64).

Интер – Зоммер, Бастони (Бюкенен, 83), де Врей, Дармиан (Павар, 70), Димарко (Карлос Аугусто, 70), Зелински, Аслани (Фраттези, 70), Барелла, Думфрис, Мартинес (Торимий, 74), Тюрам.

Болоня – Скорупски, Ликояннис, Казале, Бекема, Ҳолм (Де Силвестри, 76), Моро (Побега, 67), Фройлер (Эрлич, 88), Ндойе, Одгор (Фергюсон, 67), Орсолини, Кастро (Даллинга, 87).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар