Жезуснинг хочсимон пайлари узилган. У мавсум якунигача сафдан чиқди
«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезус жароҳати сабабли узоқ муддатга сафдан чиқди.
Лондон клуби матбуот хизмати Габриэл Жезуснинг «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндан (1:1, пеналтилар серияси – 3:5) кейинги тиббий текширув натижаларини эълон қилди. Бразилиялик футболчининг чап тизза хочсимон пайлари узилган. Жезус яқин кунларда жарроҳлик амалиётини ўтказади.
Шу тариқа, ҳужумчи мавсумнинг қолган қисми ўтказиб юборади. У жорий мавсум «Арсенал»да жами 26 ўйин ўтказиб, 7 гол ва 2 та ассист қайд этган эди.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли бразилиялик ҳужумчи ўйин давомида Бруну Фернандеш билан тўқнашувдан сўнг тиззасидан жароҳат олган ва 40-дақиқада уни Раҳим Стерлинг алмаштирганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар