«Ювентус» Данило билан шартномани бекор қилишга яқин. Ҳимоячи А Серия пешқадами сафига ўтади
Данило яқин орада «Ювентус»ни тарк этиши мумкин.
Турин клуби бразилиялик ҳимоячи билан шартномани бекор қилишга яқин турибди, деб хабар беради Sky Sport.
Манбага кўра, 33 ёшли футболчи фаолиятини А Серияда пешқадамлик қилаётган «Наполи»да давом эттиради.
Данило 2019/20 йилги мавсумдан бери «Ювентус»да ўйнамоқда. У декабр ойида трансферга қўйилганди.
Ҳимоячи бу мавсумда А Серияда 12 ўйин ўтказиб, 1 та голга ассистентлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар