14.01.2025 16:01
2505
Витор Рейс «Манчестер Сити»га ўтди – Романо

«Манчестер Сити» клуби ҳимоя чизиғини кучайтириш учун яна бир трансферни амалга оширди.

Инсайдер Фабрицио Романога кўра, Манчестер клуби «Палмейрас» билан Витор Рейсни 40 миллион еврога сотиб олиш бўйича якуний келишувга эришган. «Сити» бразилиялик 18 ёшли ҳимоячининг тез орада таркибга қўшилишини истамоқда. 

Витор Рейс тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин келишув ҳақида расман эълон қилинади. 

Инсайдер Жанлука Ди Марцио эса Рейс учун «Палмейрас»га 35 млн евро трансфер пули тўланиши ҳақида хабар берган. Бразилия клуби уни ёзга қадар ўз таркибида олиб қолмоқчи бўлган, аммо инглиз клуби рад жавоб берган.

Аввалроқ, «Сити» Абдуқодир Ҳусановни ҳам 40 млн евро эвазига «Ланс»дан трансфер қилганди. Клуб ушбу икки ёш ҳимоячининг трансферлари ҳақида кетма-кет расман эълон қилиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар