14.01.2025 22:06
2322
Теглар
«Севиля» аъзоси Салас ҳибсга олинди. У Ла Лига ўйинларида атайлаб сариқ карточкалар олишда гумонланмоқда

«Севиля» клуби ҳимоячиси Кике Салас Испания полицияси томонидан ҳибсга олинди.

COPE хабарига кўра, «Севиля» клуби ҳимоячиси Кике Салас Ла Лигада ўзи қатнашган ўйинларда атайлаб сариқ карточкалар олганликда гумонланмоқда. Испаниялик 22 ёшли футболчи бу орқали дўстлари букмекерлик идораларида пул тикиб, қимордан катта маблағ ишлаб олишига кўмаклашган. Ҳозирда Салас ва унинг гумондор икки ҳамтавоғи тергов қилинмоқда.

Полиция футболчининг 10 та сариқ карточка олиш ҳолатларини текширмоқда. Қизиғи, у ўтган 2023/24 йилги мавсумнинг сўнгги 9 ўйинида ҳакамлар томонидан 7 маротаба огоҳлантирилган.

Саласнинг айби исботланса, уни узоқ муддатли дисквалификация ва 6 ойдан 3 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар